fcnasaf.uz
русская версия | ўзбекча талқин facebook  twitter
fcnasaf.uz fcnasaf.uz
   
навбатдаги ўйин
-
«Андижон»
(Андижон)
  «НАСАФ»
(Қарши)
 
ЎзПФЛ-2010, 19-тур, 12.09.2010, 17:00

ТУРНИР ЖАДВАЛИ, ЎзПФЛ-2010

Клуб Ў О
1
Бунёдкор
17
45
2
Пахтакор
17
40
3
НАСАФ
17
30
4
Шўртан
17
28
5
Қизилқум
17
23
6
Андижон
17
22
7
Навбаҳор
17
21
8
Металлург
17
21
9
Динамо
17
19
10
Олмалиқ
17
19
11
Машъал
17
18
12
Нефтчи
17
17
13
Локомотив
17
15
14
Хоразм
17
8

сўнгги ўйин
4-0
«НАСАФ»
(Қарши)
  «Олмалиқ»
(Олмалиқ)
 
ЎзПФЛ-2010, 18-тур, 26.08.2010, 20:00

«НАСАФ» ...
facebook twitter

хомийлар





ОФК кубоги 2010
видео: ГОЛЛАР


 
 
 
 
 
«АНДИЖОН» — «НАСАФ» УЧРАШУВИ БОШҚА КУНГА КЎЧИРИЛДИ
Хабарингиз бор, мамлакат миллий чемпионати 19-туридан жой олган “Андижон” — “Насаф” жамоалари баҳси шу йилнинг 11 сентябрь куни ўтказилиши белгиланганди. Аммо 4 ва 7 сентябрь кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Москва ҳамда Таллинда ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши муносабати билан мазкур ўйин ўтказиладиган санага ўзгартириш киритилди. Чунки мазкур йиғинга “Насаф”нинг беш нафар футболчиси жалб этилган.

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қарорига кўра, “Андижон” — “Насаф” жамоалари учрашуви 12 сентябрь куни бўлиб ўтади. Шунингдек, мамлакатимиз бош жамоаси ўқув-машғулот йиғинига беш нафар ўйинчиси жалб этилган “Бунёдкор” жамоасининг Самарқандда “Динамо” вакилларига қарши ўтадиган баҳси ҳам 12 сентябрга кўчирилган.

Ушбу турдан жой олган қолган барча учрашувлар 11 сентябрь куни ўтказилади. Унда “Пахтакор” — “Нефтчи”, “Хоразм” — “Металлург”, “Машъал” — “Шўртан”, “Олмалиқ” — “Локомотив”, “Навбаҳор” — “Қизилқум” жамоалари ўзаро куч синашадилар.
03 Sep 2010
   
Илҳом ШОМУРОДОВ: “ДЕМЬЯНЕНКО ҲАР БИР ФУТБОЛЧИГА ИМКОНИЯТ БЕРИЛИШИНИ АЙТДИ”
"Насаф" клуби чемпионатнинг 18-турида "Олмалиқ " билан беллашиб 4:0 ҳисобида зафар учди. Аввалги турда олмалиқ ликлар "Қизилқум" клубини 5:1 ҳисобида доғда қолдирган эдилар. Шу боис Қаршидаги ўйиннинг кескин кўриниш олиши кутилганди. Аммо Игорь Шквирин шогирдлари мезбонларга айтарли қаршилик кўрсата олмадилар. Оқибатда "Насаф" жорий мавсумда ўзининг дастлабки йирик ғалабасини нишонлади. Бу жамоанинг иқтидорли ҳужумчиси Илҳом Шомуродов шу куни хет-трик қайд этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади. Унга олдинги чизиқда тандем бўлган Кенжа Тўраев ҳам майдонни голсиз тарк этмади. Ушбу йирик ғалабадан кейин биз Шомуродов билан боғланиб, бир қатор саволларга жавоб олдик.

БУ ЙИЛГИ ЧЕМПИОНАТДА ХЕТ-ТРИККА ЭРИШГАН ФУТБОЛЧИЛАР

1. Юрий Целих "Навбаҳор" - "Шўртан" - 4:0
2. Стевица Ристич "Бунёдкор" - "Насаф" - 5:0
3. Шуҳрат Мирхолдиршаев "Андижон" - "Навбаҳор" - 5:1
4. Носир Отақўзиев "Олмалиқ " - "Қизилқум" - 5:1
5. Илҳом Шомуродов "Насаф" - "Олмалиқ " - 4:0.

- Илҳом, аввало йин тўғрисидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз¾
- Ўйин яхши кечди. Устунлик асосан жамоамиз томонида бўлди. Бугун стадионга келган ишқибозлар ҳам хурсанд ҳолда айтиб кетишди. Биз учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал этиб бўлгандик.

- Очиғини айтинг, бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишингларингга қанчалик ишонгандинглар¾
- Яширмайман, ўйинда 4:0 ҳисоби қайд этилишини кутмагандик. Нега деганда, “Олмалиқ” иккинчи даврада анча мазмунли ўйин кўрсатмоқда. Лекин бу учрашувда ғалаба қозонишимизга қаттиқ ишонгандик. Фақат устунлигимизни ўйинда кўрсатиб қўйишимиз керак эди. Биласиз, бундан олдинги турда "Машъал"га имкониятни бой бериб қўйгандик. Шунинг учун бугун қандай қилиб бўлмасин ғалаба қозонишимиз керак эди.

- Биринчи бўлимнинг ўзидаёқ тўртта гол урганинглардан кейин ўйин суръатини пасайтириб юбормадингларми¾
- Биринчи бўлимда ўйинимиз чиройли кўриниш олди. Шундай бўлгани туфайли ҳаммамиз ҳамжиҳатликда ўйнаб, учрашув тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ узил-кесил ҳал этиб йдик. Тўғри, иккинчи бўлимда ўйинимизда бироз пасайиш бўлди. Чунки ғалаба қозонишимизга қаттиқ ишониб юбордик. Лекин ҳисобни янада йириклаштиришга ҳаракат қилдик.

- Бугун жамоангиз каби сизга ҳам омад кулиб боқди. Боиси сиз хет-трикка эришдингиз. Бу ҳол кайфиятингизни янада кўтариб юборгандир¾
- Албатта, бугун рақиб дарвозасини уч бор ишғол этаман деб ўйламагандим. Аммо ўйиндан олдин асосий таркибда майдонга тушишимни билганимдан сўнг, гол ураман деб ўзимга ўзим ваъда бергандим. Бугунги ўйинда Лутфулла Тўраев мени икки бор қулай имконият билан таъминлади. Мен эса бундан фойдаланиб олдим. Хет-трикка эришишимда барча жамоадошларимнинг ҳиссаси бор деб биламан.

- "Олмалиқ " бундан олдинги турда "Қизилқум"ни қабул қилиб, йирик 5:1 исобида ғалабага эришганди. Бугун эса жамоангиз ушбу клубни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Бу "Олмалиқ"нинг кучсиз ўйнаганидан далолатми¾
- Йўқ, "Олмалиқ " учрашув бошида яхши ўйнаётганди. Лекин биз ташаббусни кейинчалик ўз қўлимизга ола бошладик. Рақиб жамоанинг ўйини ҳам ёмон эмас. Фақат биз олдинги учрашувларга нисбатан бугун кучлироқ ўйин кўрсатдик деб ўйлайман. Қолаверса ҳар бир футболчи янги мураббийда илиқ таассурот қолдириш учун астойдил тўп сурди.

- Дарвоқе, аввалги бош мураббий Виктор Кумиков истеъфога чиқарилди. Бу мураббий билан анчадан буён бирга ишлаб келаётгандингиз. Россиялик мутахассис билан хайрлашиш қандай кечди¾
- Албатта оғир кечди. Бундай бўлишини еч ким кутмаганди. Чунки у эрталаб машғулот вақтини эълон қилганди. Машғулот пайти келганида эса Кумиков раҳбарият ҳузурида эди. Машғулот якунига етганидан кейин йиғилиш ташкил этилиб, унда Виктор Балютович барчага миннатдорчилик билдирди ва клубни тарк этди. Мен бу мутахассиснинг қўли остида ўйнаб, кўп нарсаларни ўргандим. Шу даражага чиқишимда айнан Кумиковнинг ҳиссаси катта бўлган. У мени дастлаб "Машъал"га таклиф этиб, ўйиним қовушмаётган паллаларда ҳам имконият берганди.

- Янги бош мураббий ҳақида фикрингиз қандай¾
- Анатолий Демьяненко ҳам тажрибали мутахассис эканлигига шубҳа йўқ . У киши илгари кучли ва номдор клубларда фаолият олиб борган. Инсонийлик жиҳатларига ҳам қойил қолмасдан иложимиз йўқ. Ўйлайманки, "Насаф" бу мураббий билан кўзлаган мақсадига эришади.

- Демьяненконинг ўтказаётган машғулотларидан қандай таассурот олмоқдасиз¾
- Анатолий Васильевич машғулот пайтида бизга ҳар бир машқни тўп билан бажариш кераклигини уқтиряпти. У ўтказаётган машғулотлар шахсан менга манзур бўлмоқ да. Дарвоқе бу мураббий жамоада ҳар бир футболчига имконият берилишини айтди. Шу боис ҳаммамиз яхши кайфиятда шуғулланяпмиз.

- Жамоангизнинг бронза медалига бўлган имкониятини қандай баҳолайсиз¾
- Жорий мавсумда ҳам 3- ўринни эгаллашимизга деярли 90 фоиз ишонаман. Биласизми, ҳозир бизда 2- ўринни олиш учун ҳам имконият бор. "Пахтакор" мазкур турда "Метал- лург"га ютқазибди. Шу боис "шерлар" билан очколаримиз фарқи еттитани ташкил этмоқда. Олдинда ўйинлар кўплигини инобатга оладиган бўлсак, 2- ўринни эгаллаш имкониятимиз бор.

- Иккинчи даврада Зафар Холмуродов ва Анвар Солиев каби тажрибали ужумчилар таркибга келиб қўшилишди. Улар билан бўлаётган рақобат хусусида нима дея оласиз¾
- Ҳозир мураббийларнинг ихтиёрида олти нафар ужумчи бор. Мендан ташқари Зафар Холмуродов, Анвар Солиев, Камолиддин Мурзоев, Сергей Крот ҳамда Кенжа Тўраев курашга тайёр турибди. Табиийки, шундай бўлганидан кейин рақобат ҳам кучли бўлади. Тўғриси, мен рақобатдан сира чўчимайман. Чунки, рақобат бор жойда катта ўсишга эришиш мумкин.

Исломбек РУСТАМОВ суҳбатлашди.
02 Sep 2010
   
ТЕРМА ЖАМОАДА 5 НАФАР ФУТБОЛЧИМИЗ
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари навбатдаги ўртоқлик учрашувини ўтказиш учун Россия пойтахти томон йўл олишди.

Таъкидлаш жоизки, бу галги йиғинда жамоамиздан беш нафар футболчини терма жамоа бош мураббийи таркибга жалб қилган. Бунгача Арманистон термасига қарши ўйинда ҳам бош жамоамизга беш нафар футболчимиз таклиф этилганди.

Булар дарвозабон Мурод Зуҳуров, ҳимоячилар Мақсуд Каримов, Арётм Филипосян, ярим ҳимоячилар Лутфулла Тўраев ва Шавкат Саломов.

Абрамов шогирдлари 4 сентябрь куни Москвада премьер-лига вакили “Локомотив” жамоасига қарши майдонга тушса, 7 сентябрь куни Таллин Эстония терма жамоасига қарши баҳс юритишади.
01 Sep 2010
   
ҚАШҚАДАРӖВИЛОЯТ КУБОГИ: БОШ СОВРИН ӖШ “НАСАФ”ЧИЛАРДА
19 маротаба ташкиллаштирилган вилоят кубоги беллашувларида бу йил бош соврин “Насаф”футбол мактаби тарбияланувчиларига насиб этди.

14 та жамоа иштирок этган бу йилги беллашув финалида жамоамизга қарашли футбол мактаби жамоаси Чироқчи туманининг “Чироқчи” командасига қарши майдонга чиқди. Учрашувда гарчи ёш бўлишига қарамай Баҳодир Аннаматов мураббийлик қилаётган футболчиларимиз анча мазмунли ва тартибли футбол намойиш этиб, рақибларини йирик ҳисобда доғда қолдиришди.

Финал баҳсниниг 3-дақиқасидаёқ Азизбек Маликов ҳисобни очган бўлса, бўлим охирларида Тоҳир Абдураззоқов жарима тўпидан унумли фойдаланди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз яна икки бор муваффақият қозонишди. 83 ва 88-дақиқаларда Шоҳруҳ Гадоев ўз ҳисобига “дубль”ни расмийлаштириб, жамоасининг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади.

Финал маросими сўнггида Қашқадарё футбол лигаси президенти Баҳром Давлатов, вилоят футбол федерациясининг 1-вице-президенти Анатолий Курасов сўзга чиқишиб, ғолиб совриндорларни табриклашди. Финалгача етиб келган “Чироқчи” жамоаси аъзоларига эсдалик совғалар, ҳал қилувчи баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган жамоа футболчиларига кубок ва медаллар топширилди.

Финал ўйинда Б.Аннаматов шогирдлари қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

Азамат Аҳмедов, Мирзамурод Жўрақулов, Нодир Санақулов, Феруз Рашидов (Д.Каримов, 87), Бекзод Тожиев, Тоҳир Абдураззоқов, Шоҳруҳ Гадоев, Тимур Юмангулов (Б.Омонов,49), Шоҳрух Қурбонов (Д.Тошбадалов, 63), Шавкат Умиров, Азизбек Маликов.









01 Sep 2010
   
   
Янгиликлар | Клуб | Таркиб | Мавсум | Стадион | Фан-клуб | ОАВ биз ҳақимизда | Контактлар