Last match 02-16 18:00
Насаф
1:1
Заря Украина
Next match 03-06 19:30
Насаф
:
Ал Жазира
17 Январь 2012

22:25NASAF - Metallist 0 - 2: Photos...

History of club

Жамоа мамлакат олий лигасида 1997 йилдан бери иштирок этади.
Эришган ютуқлари:
Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида беш маротаба (2000, 2001, 2005, 2006, 2009 йиллар) бронза медали совриндори, Ўзбекистон кубоги (2002/2003й.) финалчиси, Осиё чемпионлари кубоги (2002 йил) ярим финалчиси, ОФКнинг «Ҳалол ўйин учун» соврини (2002 йил) соҳиби.

Жамоа таркибида энг кўп майдонга чиққан ўйинчи — Рўзиқул Бердиев (314 маротаба).Жамоанинг энг яхши тўпурари — Зафар Холмуродов (181 та).Бир мавсумда энг кўп тўп киритган футболчи— Зафар Холмуродов (30 та, 2000 йил).

Энг йирик ғалабаси — 7:0 («Металлург» Бекобод, 2004 йил), 8:1 («Андижон», 2004 йил).Энг йирик мағлубияти — 0:6 («Андижон», 1998 йил).

Олий лигада жами 398 та учрашув ўтказган. Шундан 216 тасида ғалаба қозонган, 68 та дуранг ва 114 та мағлубият қайд этган. Тўплар нисбати 746-520.

Барчага маълумки, одатда ҳар бир мамлакатнинг ҳар қандай жамоаси юқори лигада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун дастлаб ундан бир поғона пастдаги табақада ғолиб чиқиши лозим бўлган. Аммо бошқа жамоалардан фарқли равишда «Насаф» ўзига хос услубда олийда пайдо бўлган. Гап шундаки, 1994 йилда қашқадарё вилояти тарихида илк маротаба Муборакнинг «Машъал» жамоаси биринчи лигада ғолибликни қўлга киритиб, келгуси мавсумдан кучлилар сафида қатнаша бошлади. Аммо ёш, тажрибасиз, асосан маҳаллий йигитлардан ташкил топган жамоа икки йил бир амаллаб олий лигада ўз ўрнини сақлаб қолди. Ўша таркибда ҳозирда барча яхши танийдиган Асрор Алиқулов, Анвар Бердиев, Олег қаҳҳоров сингари чарм тўп усталари ҳаракат қилишган. 1997 вилоят раҳбариятининг саъй-ҳаракати билан «Машъал» олий лигадаги ўз ўрнини «Насаф»га бўшатиб берди.

User registration

Names*:
Login*:
Region:
E-mail*:
Password*:
Retype password*:
Code in image*: